Размер шрифта цвет картина

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Подписка на новости


На сайте сейчас 18 пользователей Статистика телефон доверия


Қўмондонлик-штаб ўқув машқи ўтказилмоқда

×

 2023-08-01 17:26:25    229

Скачать PDF
Печать


Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат тизимининг (ФВДТ) 2023 йил асосий тадбирлар режасига асосан жорий йилнинг 1 август кунидан бошлаб 3 август кунига қадар Фурқат туманида “Бошқарув органлари, ФВДТ ҳудудий қуйи тизимларининг аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича ҳаракатлари” мавзусида қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.

Қўмондонлик-штаб ўқув машғулотларининг бугунги, биринчи кунида Фурқат тумани ҳокимлигида бошқарув органлари ва ФВДТ хизматлари иштирокида ишчи йиғилиши ўтказилди.

Унда Фурқат тумани ҳокими - фуқаро муҳофазаси бошлиғи Жаҳонгир Жуманов, сектор раҳбарлари ва Фарғона вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор бўлим бошлиғи қатнашди. 

Хабар бериш тизимининг тайёргарлиги ва барқарор ишлашини текшириш, ФВДТ ҳудудий қуйи тизими органларининг фавқулодда вазиятларда функционал вазифаларини бажариш йўналишларини аниқлаштириш, авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган вазифаларни бажаришда моддий-техник таъминот масалаларини ҳал этиш, юзага келган фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишда ФВДТ хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатларини кўриб чиқиш ўқув машғулотларининг асосий мақсади этиб белгиланди.

Ўқув машғулотларига ФВДТ ҳудудий қуйи тизими органлари раҳбарлар таркиби ҳамда уларнинг куч ва воситалари, ижтимоий-иқтисодий объектлари, оммавий ахборот воситалари жалб этилди.

Ўқув машғулотининг биринчи кунида бир қатор тактик-махсус ўқув машқлари ўтказилди. 

Хусусан, тумандаги Навбаҳор маҳалласида жойлашган марказий ўйингоҳда туман механизациялаштирилган йиғма командаси саф кўриги ташкил этилди. Айни тадбирларда фавқулодда вазиятларда хабар бериш, улар содир бўлганда бирламчи вазифаларни амалга ошириш, фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишга ихтисослашган механизациялаштирилган отрядларнинг фавқулодда вазиятларда ҳаракатланишга шайлиги синовдан ўтказилди.

Шунингдек, ўқув машғулотлари доирасида “Истиқлол” МФЙда жойлашган Ободонлаштириш бошқармасида "Табиий техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар содир бўлганда қутқарув тузилмаларининг ФВДТ хизматлари билан ҳамкорликдаги ҳаракатлари" тадбирлари амалга оширилмоқда. 3 августга қадар давом этадиган қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари давомида яна қатор амалий тадбирлар ҳамда махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилиши кўзда тутилган.