Размер шрифта цвет картина

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Подписка на новости


На сайте сейчас 10 пользователей Статистика телефон доверия


Фурқат тумани ички ишлар бўлимида "Уч авлод учрашуви" бўлиб ўтди

×

 2023-08-19 19:20:29    212

Скачать PDF
Печать


Фурқат туманида давлат хизматларини сифат жиҳатидан янада ошириш мақсадида  замонавий кўринишга эга туман Ички ишлар бўлими биноси фойдаланишга топширилган. ИИБ туманнинг 34 та маҳалласида истиқомат қилаётган 125 мингдан кӯпроқ аҳолига хизмат кўрсатади.

Бугун туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов, секторлар раҳбарлари, вилоят ИИБ масъуллари, туман ИИБ шахсий таркиби ва Ички ишлар тизимидаги Фахрийлар кенгаши аъзолари, жамоатчилик вакиллари иштирокида "Уч авлод учрашуви ӯтказилди.

Ички ишлар тизимидаги Фахрийлар кенгаши аъзолари сўз олиб, бугун мустақил мамлакатимизда ёшлар давлатимиз томонидан яратилган шарт-шароитлар, ғамхўрликлардан илҳомланиб, Ватан хизматига камарбаста бўлишга, бунда фахрийларнинг хизмат ва ҳаёт йўлида орттирган тажриба маслаҳатларига таянган ҳолда пухта билим олиб, ҳар томонлама етук кадрлар бўлиб етишишида бундай учрашувларнинг аҳамияти ниҳоятда беқиёслигини билдирди.

Учрашувда сўз олганлар,  Фахрийларнинг тажрибаси ва малакаси ёш ходимлар учун ибрат мактабининг ўрни беқиёс эканлиги, ӯз навбатида туманда жиноятчиликни олдини олишда ҳамкорликда ишлаш, ӯзаро тажриба алмашиш зарурлиги таъкидланди.

Учрашув давомида тадбир иштирокчилари, 2-минтақавий ҳудуд Фурқат тумани ички ишлар бӯлимида яратилган шароитлар билан танишдилар.

Ҳар бир хизмат хонаси замонавий мебель ва ахборот технологиялари билан жиҳозланган. Шунингдек, бинога ёнма-ён қилиб қурилган Ички миграция ва фуқароликни расмийлаштириш гуруҳи биноси учун қўшимча бино қурилган бўлиб, фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида алоҳида кириш-чиқиш жойи ажратилган. Фуқаролар зарур ҳужжатларни расмийлаштириш, паспорт-виза тизими, ички ва ташқи миграция масалаларига оид барча саволларига шу ернинг ўзида жавоб олиш имконига эга.

Ходимларнинг мароқли хордиқ чиқаришлари ва маънавий-маърифий тадбирларни ташкиллаш учун “Маърифат зали”, ошхона, спорт майдончаси мавжуд.