Размер шрифта цвет картина

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Подписка на новости


На сайте сейчас 29 пользователей Статистика телефон доверия


Фурқат ва Ўзбекистон туманларида чорвачилик кластерлари ташкил этилади

×

 2023-08-26 16:43:43    400

Скачать PDF
Печать


“Чорвачиликда идентификация қилиш тизими ва наслчилик соҳасини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарор билан, Республика бўйича 25 та туманда, шу жумладан, Фурқат ва Ўзбекистон туманларида қуйидаги йўналишларни ўз ичига олган чорвачилик кластерлари ташкил этилади:


гўшт ва сут маҳсулотларини етиштириш, шунингдек, аҳолидан йиғиб олиш, қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот шаклида реализация қилиш;


тайёр озуқа ем маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларни аҳолига қулай бўлган ҳудудларда сотиш шохобчаларини ташкил этиш;


аҳоли хонадонларига маҳсулдор наслли молларни етказиб бериш;


чорва молларини сўйиш кушхоналари, териларни қабул қилиш ва қайта ишлаш қувватларини ишга тушириш;

терини қайта ишловчи корхоналар билан биргаликда кооперация асосида теридан тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш.

Шунга кўра, ташкил этиладиган чорвачилик кластерларига:


Халқаро тараққиёт уюшмаси ҳамда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида "Чорвачилик соҳасини ривожлантириш (2-босқич)" лойиҳаси доирасида жалб қилинган ресурслар ҳисобидан 60 миллион доллар миқдорида кредитлар ажратилади;


пахта ва ғалла экин майдонларини қисқартириш ҳисобига ҳар бир туманда камида 100-150 гектар майдон озуқабоп экинлар экиш учун ажратилади.