Размер шрифта цвет картина

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Подписка на новости


На сайте сейчас 11 пользователей Статистика телефон доверия


Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун | Истиқлол билан тенгдош туманимиз ҳам бугун қутлуғ 32 ёшини нишонламоқда

×

 2023-08-27 23:06:37    298

Скачать PDF
Печать


Мустақиллик – маънавий тикланиш, ўзликни англаш ва юксалиш демакдир. Бу йил халқимиз учун энг улуғ, энг азиз байрам ҳисобланган мустақиллигимиз тантаналари "Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун"  шиори остида ташкилланмоқда.  

Бугун Фурқат тумани марказий ўйингоҳида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган байрам тантаналари бўлиб ўтди. Шукуҳли тадбирни туман ҳокими

Жаҳонгир Жуманов очди ва йиғилганларни, уларнинг тимсолида бутун туман аҳлини муборак айём билан қизғин табриклади. 

- Тинчлик-осойишталик ҳукм сурган мамлакатимизга бугун кўплар ҳавас билан боқмоқда, - дейди туман ҳокими, - Истиқлол билан тенгдош туманимиз ҳам бугун қутлуғ 32 ёшини нишонламоқда. 

Туман ҳокими барча жабҳалардаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти одамларнинг фаровон ҳаётини таъминлашга, ҳар бир фуқарони ўтаётган умридан рози қилишга қаратилаётганини таъкидлади. 

Байрам тадбири давомида таниқли эстрада вакилларининг куй қўшиқлари тадбир иштирокчиларига чинакам байрам кайфиятини улашди. 

Бундан ташқари туман Маданият ва туризм бўлими ходимлари томонидан тайёрланган байрам дастурида она Ватан, тинчликни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлади. 

Айниқса, жажжи ўғил-қизларнинг рақслари, болалар спорт мактабида ташкил этилган қўл жанги тўгараклари ўқувчиларининг чиқишлари иштирокчиларни ғоят хушнуд этди.

Байрам тадбири ёрқин томоша – фурқатликларнинг жўшқин ва хуррам кайфиятини янада орттирган мушакбозлик билан якунланди.