Размер шрифта цвет картина

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Подписка на новости


На сайте сейчас 10 пользователей Статистика телефон доверия


Пешқадамлар сафи кенгаймоқда

×

 2023-09-06 08:28:09    273

Скачать PDF
Печать


Элимизнинг ризқ-насибаси яратувчилари бўлган фермерларимизнинг юзи ёруғ бўладиган кунлар яқин! Фурқат туманида ҳам пахтачилик илмини пухта эгаллаган, лафзи ҳалол миришкорлар  етакчилик қилаётган  фермер хўжаликлари талайгина. 

Фурқат туманида биринчилардан  бўлиб пахта тайёрлаш шартнома режасини бажариб, ғалаба маррасига етиб келган пешқадамлар сафи кун сайин кенгайиб бормоқда. Жумладан, бугун яна иккита фермер хўжаликлари пахта топшириш режасини бажарди. 

Бугун "Дўстлик водий файзи" массивида жойлашган “Азизбек, Мунисахон, Ясминахон” ва “Қолгандарё” массивидаги “Саримсоқов Рустам” фермер хўжаликларининг ғалабасини муносиб нишонлаш ва заҳматкаш деҳқонларни қутлаш ниятида туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Акмал Ходжаевлар тақдирлашди. 

Туман ҳокими фермер хўжаликлари раҳбарларини фурқатликларга хос шижоат ва матонат кўрсатганини эътироф этди. Шунингдек, пахтакорларни қутлаб, уларга эсдалик совғаларини топширди.

Маълумот ўрнида: “Азизбек, Мунисахон, Ясминахон” фермер хўжалиги 18,5 гектар майдонга "С8290" навли чигит қадаб, шартнома режасига кўра 67 тонна оқ олтин топширди. Миришкор фермер мавсум давомида 80 тоннадан оширишни режа қилган. “Саримсоқов Рустам” фермер хўжалиги 28,1 гектар майдонга "С8290" навли чигит қадаб, шартномага кўра 104 тонна оқ олтинни амалда 110 тоннага етказиб бажарди. Миришкор фермер томонидан мавсум давомида 140 тоннадан ошириш режалаштирилмоқда.