Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
Хитойнинг "Dongfeng motor” автоконцерни Фарғонада электробуслар ишлаб чиқариш бўйича қиймати 100 млн. доллар бўлган инвестицион лойиҳани амалга оширишга киришмоқда
2023-09-27 13:35:03 751
Хитойнинг "Dongfeng motor” автоконцерни Фарғонада электробуслар ишлаб чиқариш бўйича қиймати 100 млн. доллар бўлган инвестицион лойиҳани амалга оширишга киришмоқда
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров “Dongfen motor” автоконцерни бошқарув вакили Ся Тонг Юанни қабул қилди.
Учрашувда “ Dongfeng motor” компанияси томонидан вилоятимизда амалга оширишга киришилаётган қиймати 100 млн. доллар бўлган, шу жумладан, биринчи босқичда 45 млн. доллар тўғридан тўғри хорижий инвестиция йўналтириладиган Dongfeng электробусларини ишлаб чиқариш лойиҳаси муҳокама қилинди.
Ушбу корхона Фурқат тумани ҳудудида жойлаштирилмоқда.
Вилоят ҳокими бошчилигидаги Фарғона вилояти делегациясининг яқинда Хитойга амалий ташрифи давомида вилоят раҳбари ушбу компаниянинг ишлаб чиқариш мажмуасида бўлиб, электробуслар ишлаб чиқариш жараёнлари билан жойида танишганди ҳамда вилоятимизда электробуслар ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш бўйича инвестицион келишув имзоланганди.
Бугун "Dongfeng Special vehicle" МЧЖ хорижий корхонаси вилоятимизда давлат рўйхатидан ўтказилди ҳамда янги корхона гувоҳномаси вилоят ҳокими томонидан Ся Тонг Юанга топширилди.