Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
Фурқат тумани аҳолиси ҳамда суд вакиллари иштирокида учрашув ўтказилди
2023-10-05 09:02:19 939
Фурқат туманида Тошкент давлат юридик университети профессори Ш.Жўраев, Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят судининг судлов ҳайати судяси Б.Мамажонов, туман прокурори С.Аминжонов, туман ички ишлар бўлими бошлиғи А.Ходжаев, туман ҳокими ўринбосарлари, Фуқаролик ва Жиноят ишлари бўйича суд раислари иштирокида 200 нафардан зиёд ёшлар, аҳоли вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Учрашув қатнашчилари мамлакатимизда ёшларга бўлган эътибор ва имкониятлардан унумли фойдаланиш, уларнинг ҳуқуқ ва экринликлари қонун билан кафолатланганлиги алоҳида таъкидланди. Ўз навбатида ёшлар ҳам ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.
Шундан сўнг, тумандаги 34 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари иштирокида туманда содир этилган жиноятлар, ажримлар масалалалари муҳокама қилинди. Баъзи камчиликларни бартараф этиш юзасидан керакли тавсиялар берилди.