Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
Фурқат туманида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, аҳолига сифатли тиббиётни яқинлаштириш мақсадида яна бир тиббиёт муассасаси қад ростламоқда
2023-10-13 17:30:23 796
"Эшон" маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган Тиббиёт бирлашмасига қарашли собиқ терапия бўлими ўрнида 4 млрд 500 млн сўм маблағ эвазига замонавий қулайликларга эга бўлган, 40 ётоқ ўринга мўлжалланган янги терапия соғломлаштириш бўлими қуриб битказилмоқда.
Янги бино ишга туширилиши натижасида туман аҳолисига кордиология, эндокринология, неврология ва бошқа ички касалликлар бўйича даволаш имконияти яратилади. Терапия бўлимида 2 нафар олий тоифали врач, 8 нафар малакали тиббиёт ҳамширалари ва кичик тиббий ходимлар беморлар учун малакали тиббий хизмат кўрсатади.