Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
Фурқат туманига қўшни шаҳар ва туман секторлар раҳбарлари, масъул идора ва ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ушбу маҳалла бўйлаб амалий семинар, матбуот анжумани ва Пресс-тур ташкилланди
2023-10-30 16:59:27 494
Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан бутун мамлакатимиз бўйлаб энг чекка ва олис ҳудудларда “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Республика ишчи гуруҳи бошчилигида танланган 56 та “қизил” тоифадаги маҳаллалар қаторида Фурқат туманидаги “Чиркай” маҳалла фуқаролар йиғини ҳам танлаб олинди. Маҳаллада уйма-уй хатловлар ўтказилиб, натижалари асосида ҳар бир кўчалар кесимида муаммоларни бартараф этиш бўйича “Йўл хариталари” ишлаб чиқилди ва бир қатор амалий ишлар олиб борилди.
Куни кеча, Фарғона вилояти Прокурори Б.Исмоилов бошчилигида Фурқат туманига қўшни шаҳар ва туман секторлар раҳбарлари, масъул идора ва ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ушбу маҳалла бўйлаб амалий семинар, матбуот анжумани ва Пресс-тур ташкилланди.
Матбуот анжумани ҳамда семинар давомида “Чиркай” маҳалла фуқаролар йиғинида “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича олиб борилган кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари хусусида маълумот берилди.
Туман ҳокими, секторлар раҳбарлари, масъул корхона ва ташкилотлар билан биргаликда "Чиркай" маҳалласидаги ўрганишлари натижасида дастлаб Ёш авлод, Ёш авлод-2, Тонг гули, Намуна кўчаларидаги мавжуд 4 дона ичимлик суви қудуғини таъмирлаш ва 2 та янги сув минораси ўрнатиш, 2 та сув минорасини таъмирлаш, 6 км сув тармоғи тортиш ишлари амалга оширилди.
Шунингдек, “Менинг йўлим” лойиҳаси доирасида умумфойдаланувдаги Намуна-1, Намуна-2, Ёш авлод, Тонг гули кўчаларининг жами 4 км қисмини асфальтлаш, шу кўчалардаги 1 км ички йўлларни таъмирланди.
Ҳудуддаги 250 та эскирган симёғочларни бетон устунларга алмаштириш, 10 км тармоқни янгилаш ва тўртта қўшимча трансформатор ўрнатиш белгилаб олиниб, бу борадаги амалий ишларга киришилди. Йўлаклар таъмирланиб, зовурларни тозалаш, кўприк қуриш, светафор ўрнатиш, маҳалла биносини янгидан қуриш, видео кузатув мосламалари ўрнатишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Қисқа муддатда ички имкониятлар ҳисобидан "Чиркай" маҳалласида ҳам “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонлари жорий қилиниб, мазкур қишлоқни ҳар жабҳада энг намунали, обод, гўзал ҳудудга айлантириш режалаштирилган.
Матбуот анжумани иштирокчилари “Чиркай” маҳалласида амалга оширилаётган бунёдкорлик, кенг кўламли ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишдилар.