Размер шрифта цвет картина

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Подписка на новости


На сайте сейчас 17 пользователей Статистика телефон доверия


Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва мавсумни беталофат ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди

×

 2023-10-30 17:01:19    947

Скачать PDF
Печать


Фурқат туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва мавсумни беталофат ўтказиш юзасидан ишчи гуруҳи тузилди. 

Бугун эрта тонгдан айни йўналиш бўйича бириктирилган ташкилот ва муассасалар вакилларидан ташкил топган ана шу ишчи гуруҳ фаолиятини бошлади.

Амалий йиғилишда секторлар раҳбарлари, вилоятдан туманга бириктирилган мутасаддилар ва соҳа мутахассислари иштирок этди.

Раҳбарлар томонидан аҳоли осойишталиги ва ҳавфсизлигини таъминлаш, мавсумни беталофат ўтказишга қаратилган режали чора-тадбирлардан келиб чиқиб, ўтган йили дуч келинган баъзи муаммолар бўйича ҳозирдан назоратни кучайтириш, эскирган электр тармоқларини янгилаш, аҳоли томонидан газ, сув, кўмир таъминотидаги келиб тушаётган мурожаатларни ўз вақтида бартараф этиш, бу бўйича ижтимоий соҳа объектлари ва кўп қаватли уйлардаги ҳолатларни яхшилашга ҳам асосий эътиборни қаратиш юзасидан  кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Туман ишчи гуруҳи билан биргаликда, ҳар бир секторлар кесимида ташкилланган ишчи гуруҳларга ҳам аниқ вазифалар белгилаб берилиб, уларни ўз вақтида бажаришда шахсий масъулликни ошириш бўйича уқтириб ўтилди.