Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
Кузги шудгорлаш ишларини намунали ташкил этиш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди
2023-11-02 18:28:09 747
Фурқат туманида 2024 йил ҳосили учун пухта замин яратиш мақсадида кузги шудгорлаш ишларини намунали ташкил этиш ҳамда дала четларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга бағишланган семинар ўтказилди.
Семинарда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигида вилоят ҳамда секторлари раҳбарлари, пахта-тўқимачилик кластери, фермер хўжаликлари раҳбарлари, механизаторлар, сувчилар, қишлоқ хўжалигига масъул идора ва ташкилотлар вакиллари қатнашди.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров дастлаб марказий МТПдаги ҳайдов техникалари созлиги, механизаторлар, операторлар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.
Семинар давомида мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун 2024 йилги ҳосилга масъулият билан ёндашиш зарурлиги ва белгиланган агротехник тадбирларни сифатли амалга ошириш, замонавий унумдорлиги юқори бўлган техникалардан фойдаланиш лозимлиги қайд этилди.
Шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этиш учун ҳар бир отрядни юқори унумли ҳайдов техникалари билан таъминлаш, механизаторларга муносиб меҳнат ва дам олиш шароити яратиш, уларни доимий рағбатлантириб бориш лозимлиги таъкидланди.
Дала четларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар муҳокама қилинди. Ток ва тут кўчатлари экиш кўламини янада кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Ҳар бир фермер хўжалиги атрофидаги ариқ, зовурларни чопиш, шунингдек, дала четларини тозалаш ва кўчат экиш бўйича ҳам вазифалар берилди. Дала шийпонларини ободонлаштириш, ишчилар дам олишлари учун барча зарурий шароитларни яратиш кераклиги қайд этилди.
Семинар давомида илғор ишчи ва механизаторларга пул мукофотлари, совғалар ва фермер хўжаликларига шартнома асосида енгил автомашиналар калитлари топширилди.