Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
Фурқат тумани Давлат хизматлари марказида ҳам хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш хизмати ишга туширилди
2023-11-09 08:14:52 601
Бугунги кунда Давлат хизматлари маркази, ички ишлар бўлимлари билан бир вақтда Ўзбекистон фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва беришни бошлади.
Хусусан, Фурқат тумани Давлат хизматлари марказида ҳам ушбу амалиёт йўлга қўйилди. Маълум қилинишича, ДХМда хизматлар экстерриториаллик тамойили асосида (рўйхатда турган жойингиздан қатъий назар) тақдим этилади.
Бунда биометрик паспорт бериш учун тўлов миқдори БҲМнинг 1 бараварига тенг, яъни айни дамда 330 минг сўм.