Размер шрифта цвет картина

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Подписка на новости


На сайте сейчас 32 пользователей Статистика телефон доверия


Муроса йўли билан икки ижро иши ҳал этилди

×

 2023-11-14 11:00:10    320

Скачать PDF
Печать


Оила қўрғонига дарз кетиши билан ҳамма нарса бўлина бошлайди. Ўрталаридаги мулкни тақсимлашда эр-хотинлар ўзаро келишмаса, суд орқали барчаси ҳал этилади.

И.К.нинг турмуш ўртоғи ҳам ажримдан сўнг уй-жойдан улушини сўраб судга мурожаат қилган. Шу билан бирга, болалари таъминоти учун алимент пули ҳам сўраган.
 
Суд томонидан турмуши давомида яшаган, умумий мулки бўлган уйнинг ярими хамда қўшимча 23 млн 428 минг сўм компенсатця пуллари Н.М. фойдасига ундириб берилиши белгиланган.
Бундан ташқари, ўрталаридаги 2 нафар фарзанд учун алимент тўловлари ҳам Н.М. фойдасига берилиши кўрсатилган.

Мажбурий ижро бюроси Фурқат туман бўлими ходимлари келиб тушган ижро варақалари бўйча қарздор билан суҳбатлашиб, ижро ҳаракатлари олиб борилди.
И.К. ижро хужжати бўйича 23 млн 428 минг сўм компенсатця пуллари хамда алимент тўловларини амалга оширган.

Натижада, умумий мулки бўлган уйнинг ярими эркакка, ярими эса аёл номига ўтди. Муросаи мадора билан, икки ижро иши бирданига ҳал бўлди.
Мол мулк эр хотин ўртасида тенг бўлинди.

©️Бюронинг Фурқат туман бўлими  бошлиғи  Азизбек Қодиров