Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
“Конституция бу- инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолати”
2023-12-05 17:52:15 473
Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 8 декабрь куни қабул қилинган Конституциясинин 31 йиллиги муносабати билан барча Ўзбекистон ҳалқини ва юртдошларимизни чин қалбимдан табриклайман. Юртимиз тинчлиги осмонимиз мусаффолиги ҳеч қачон бизни тарк этмасин. Ватанимиз тараққиёти йўлида самарали меҳнат қилаётган юртдошларимизга муваффақиятлар, мустаҳкам соғлиқ, оилавий тинчлик-хотиржамлик тилайман.
Хабарингиз бор амалдаги янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси референдумида умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинган. Ўзбекистоннинг 65 фоизга янгиланган ва анча тўлишган Конституцияси 2023 йил 1 майдан эътиборан кучга кирди.
Конституцияга кўплаб нормалар қўшилди, жумладан:
- Ўзбекистонда ўлим жазоси тақиқланади;
- Агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмаслиги;
- Қонунни бузган ҳолда олинган далиллардан одил судловни амалга ошириш чоғида фойдаланишга йўл қўйилмаслиги;
- Ҳар ким ўз шахсига доир нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қолган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлии;
- Давлат интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланишни таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиши каби янги нормалар белгиланди.
Ҳаётимиз қомуси бўлган Конституциямиз мустақиллик йилларида эришган барча ютуқ ва марраларимизнинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори бўлиб келаётганини ҳаммамиз яхши биламиз. Янги тахрирда қабул қилинган Конституциямизда муҳрлаб қўйилган демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат қуриш ғоясига содиқ қолиб, шу йўлнинг ўзида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Аввало, «Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир» деган конституциявий қоидадан келиб чиқиб, халқ билан доимий мулоқот қилиш фаолиятимиз мезони этиб белгиланди, давлат идоралари раҳбарлари фуқаролар олдида ҳисобот берадиган самарали тизим йўлга қўйилди.
Давлат органлари фаолиятида очиқлик ва ошкоралик тобора кенгайиб бормоқда. Сенатор ва депутатлар, вазир ва ҳокимлар, барча мансабдор шахслар қуйи бўғинга, маҳалла даражасига тушиб, аҳоли билан бевосита учрашиб, уларнинг муаммоларини жойида ҳал этмоқда.
Мамлакатимизда ижтимоий муаммоларни бартараф этиш мақсадида жорий этилган «темир дафтар», «аёллар дафтари», «ёшлар дафтари», «маҳаллабай» ва «хонадонбай» ишлаш тизимлари ўзининг ижобий натижасини бермоқда.
Статистик маълумотларга кўра 2007-2015 йилларда судлар томонидан 688 354 нафар шахсга нисбатан 498 730 та жиноят иши кўриб чиқилиб, атиги 110 нафар шахс оқланган бўлса, 2016-2022 йилларда 421 468 нафар шахсга нисбатан 324 463 та жиноят иши кўриб чиқилган ва шундан 4740 нафар шахс оқланган. Яъни сўнгги олти йилда чиқарилган оқлов ҳукмлари олдинги давр билан солиштирганда 43 баробарга кўпайган.
Шунингдек 2023 йил январь ойида 6 329 нафар шахсга нисбатан 5 137 та жиноят иши кўриб чиқилган ва шундан 50 нафар шахс оқланган.
Янги Ўзбекистон ғояси эл-юртимизнинг улкан интилиш ва иродаси билан умумхалқ ҳаракатига айланмоқда. Барчамиз ана шу улуғ мақсад йўлида янада жипслашиб, ғайрат-шижоат ва масъулият билан фидокорона меҳнат қилсак, кўзлаган юксак марраларимизга албатта етамиз.
Сизларни яна бир бор, Бош Қомусимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги байрами билан қутлар эканман, барчангизга мустаҳкам соғлик, оилангизга тинчлик, эзгу ишларингиз ва ташаббусларингиз рўёбида муваффақиятлар ёр бўлишини тилайман.
Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, халқимиз омон бўлсин!
Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон
туманлараро судининг раиси А.Йигиталиев