Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
Фурқат туманида янги масжид биноси фойдаланишга топширилди
2023-12-19 12:08:43 966
Куни кеча, 18 декабр санасида Фурқат тумани "Ингичка" жоме масжидининг янги биноси фойдаланишга топширилди.
Унинг очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакили, вилоят бош имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев, имом-хатиблар, секторлар раҳбарлари ва маҳалла фаоллари иштирок этди.
Маросимда имомбоши йиғилганларни қутлаб, масжид аҳлини ушбу кўркам ва барча қулайликларга эга иншоот билан муборакбод этди, бунёдкорлик ишларига ҳисса қўшганлар ҳақига хайрли дуолар ўқилди. Ушбу муҳташам масжид ҳомийлар ва саховатпеша инсонлар кўмагида бунёд этилди.
2021 йилнинг март ойида қурилиши бошланган ушбу масжиднинг хонақоҳида минг киши, ҳовлиси ва ён-атрофидаги жойлар билан бирга масжид 5 минг намозхонга хизмат кўрсата олади. Унинг миноралари ўзгача кўрк бағишлайди, таҳоратхонаси эса қарийб 20 кишига мўлжалланган. Бундан ташқари, маъмурият, кутубхона ва шу каби зарур хоналар барпо этилган бўлиб, уларнинг барчаси замонавий қулайликларга эга тарзда жиҳозланган.
Эндиликда магистраль йўлдан унча узоқ бўлмаган мазкур масжид, нафақат маҳалла аҳлига, балки кўплаб йўловчиларга ҳам хизмат қилади.