Размер шрифта цвет картина

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Подписка на новости


На сайте сейчас 15 пользователей Статистика телефон доверия


“Ёшлар дафтари”даги 1143 нафар ёшларнинг 1 млрд 697 млн 435 минг сўмлик ижтимоий-иқтисодий масалаларини ижобий ҳал этишга эришилди

×

 2023-12-21 14:25:05    964

Скачать PDF
Печать


Фурқат туманида ёшларга оид давлат дастурлари билан ишлаш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари самарадорлиги таҳлилига бағишланган очиқ мулоқот ўтказилди.

Очиқ мулоқотда туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими масъуллари, нуронийлар, ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Учрашув аввалида туман раҳбари мамлакатимизда, жумладан туманда ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммолари, таклиф ва истакларини ўрганиш ҳамда уларни ҳал этиш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётгани хусусида батафсил тўхталиб ўтди.

Таъкидланганидек, Фурқат туманида умумий аҳолининг 29 минг 215 нафарини ёшлар ташкил қилиб, айнан улар билан ишлаш, таълим ва тарбия бериш, имкониятлар яратиш орқали чинакам келажак авлодни шакллантириб бориш бўйича бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Жорий йилда “Ёшлар дафтари”даги 1291 нафар ёшлардан 1143 нафарининг 1 млрд 697 млн 435 минг сўмлик ижтимоий-иқтисодий масалаларини ижобий ҳал этишга эришилди. Жумладан, ушбу ёшларнинг даволаниш учун операция ҳаражатлари, субсидия асосида меҳнат қуроллари, олий таълим тўлов контрактларининг бир қисми, фуқаролик паспорти (ID karta), мактаб формаси олишларида, IT ва ҳорижий тил ўқув курси компенсацияси, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги олимпиада, танлов ва мусобақаларда қатнашиш, сафарбарлик чақируви резерви тўлови, ҳайдовчиликка ўқитиш ҳаражатлари, бир марталик моддий ёрдам пуллари “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалий ёрдамлар берилди.

Учрашув давомида туман ҳокими ёшларнинг 11 та таклиф, ташаббус ва муаммоларини диққат билан тинглади. 

Масалаларга дахлдор корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари томонидан ёшларнинг мурожаатларини ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди.

Тадбир сўнггида жорий йилда ёшлар билан ишлашда самарали фаолияти олиб борган маҳаллалардаги энг намунали ёшлар етакчилари, ҳамкор ташкилотлар туман ҳокимлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлигининг диплом, ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.