Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
Жиноят ишлари бўйича Фурқат туман суди томонидан сайёр суд мажлислари ўтказилди
2024-01-29 10:59:48 706
2024 йил 24 январь куни Ўзбекистон тумани ҳокимият биносида сайёр суд мажлислари ўтказилди.
Сайёр суд мажлисида Фурқат туман, Ўзбекистон туман ҳамда Бешариқ туманлари ИИБ Пробация бўлимлари ҳисобида турувчи маҳкумлар ва бошқа фуқаролар қатнашди.
Сайёр суд мажлиси давомида Фурқат туман ИИБ Пробация бўлими ҳисобида турувчи, муносиб ҳулқ-атворда бўлиб, меҳнатга ҳалол ёндашиб, тузалиш йўлига ўтган 11 (ўн бир) нафар маҳкумлар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.
Бундан ташқари, сайёр суд мажлисида сўнгги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтирилаётгани, одил судловни самарали таъминлаш бўйича суд қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини текшириш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан 2023 йил 25 декабрда қабул қилинган «Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги, «Фуқаролик процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, «Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҳамда «Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунлар қабул қилингани, мазкур қонунларда мустаҳкамланган ўзгаришлар ва янгиликлар ҳақида иштирокчиларга тушунчалар берилди.
Жиноят ишлари бўйича
Фурқат туман суди раиси Х.Қосимов