Размер шрифта цвет картина

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Подписка на новости


На сайте сейчас 17 пользователей Статистика телефон доверия


Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатлари ривожлантирилади

×

 2024-02-12 08:38:05    2777

Скачать PDF
Печать


Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантириш, пахта-тўқимачилик кластерлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар ўртасидаги муносабатларни бозор тамойиллари асосида такомиллаштириш, тармоқда соғлом рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида 2023 йилнинг 12 декабр куни Давлатимиз раҳбарининг “Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-205 сонли фармони қабул қилинди.

Фурқат туманида деҳқон ва фермер хўжалиги раҳбарларини ушбу фармон билан таништириш, унинг мазмун-моҳиятини батафсил тушунтириб ўтиш мақсадида “Furqat In Tex” МЧЖга қарашли ип йигирув фабрикасида учрашув ўтказилди. 

Учрашувда туман ҳокими, соҳага алоқадор масъуллар, "Мусавар тех" МЧЖ пахтачилик кластери   ва фермер хўжалиги вакиллари иштирок этдилар.

Масъуллар томонидан фармоннинг мазмун-моҳияти йиғилганларга батафсил тушунтириб ўтилиб, 2024 йил ҳосилидан бошлаб пахта хомашёсини етиштирувчи хўжаликлар ва кластерлар ўртасидаги фьючерс шартномалар тузиш, маҳсулотни товар-хомашё биржаси орқали сотиш тартиби, бугунги кунда кластер ва фермер хўжаликлари ўртасидаги хақдорлик бартараф этилиши лозим эканлиги қайд этиб ўтилди.

Шу кунга қадар "Мусавар тех" МЧЖ пахтачилик кластери билан тумандаги 81 та фермер хўжаликлари биржа орқали фьючерс шартномалари тузилган.

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозимки кластер томонидан ип йигирув фабрикаси фаолиятини қайта йўлга қўйиш учун 19.5 млн доллар хорижий инвестиция эвазига Швейцария давлатидан ускуналар олиб келинмоқда. Натижада 500 та иш ўрни яратилади.