Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
Тадбиркорлар диққатига!
2024-02-12 08:40:13 176
Фурқат туманидаги "Чеккўприк" маҳалла биносини янгидан барпо этиш учун қурилиш лойиҳаси ишлаб чиқилган.
Ушбу маҳалла биносини Давлат раҳбарининг 2020 йил 18 февралдаги ПҚ-4602-сонли “Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига асосан давлат хусусий шерикчилиги асосида қуриш учун тадбиркорларни таклифлари қабул қилинади.
Жорий йилнинг 12 февраль куни соат 09:00 да туман ҳокимлигида ушбу лойиҳани амалга ошириш истагидаги тадбиркорлар ўз таклифлари билан келишлари мумкин.
Маълумот учун: "Чеккўприк" маҳалла биноси умумий майдони 12 сотих. Шундан 4 сотих майдонда 5 та хона ва 8 сотих бўш майдони мавжуд.
Мурожаат учун телефон
+998945560603