- Главная страница
- Новости
Фурқат туманидаги 4 -мактабда "Ёш гвардиячилар" синфи очилди
×
Ушбу тантанали очилишда туман сектор раҳбарлари ҳамда Фарғона вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси бошлиғи Ш.Акбаров иштирок этди.
Полковник ёшларни ҳарбий соҳага бўлган қизиқишини ошириш мақсадида уларга ҳаётий мисоллар билан нутқ сўзлади. Президентимизнинг мактаб соҳасида қабул қилган қарорлари моҳиятини кенг тушунтириб берди.
Жамоатчилик вакиллари, ота-оналар қатнашган ушбу тадбирда, мактабга Миллий гвардиянинг рамзий байроғи топширилди.
Ота-оналар жойларда очилаётган бу каби синфлардан, Миллий гвардия ходимлари томонидан олиб борилаётган ишлардан хурсандлигини, болалари ҳарбий ҳаётда спорт билан чиниқиб улғайиши қувонч бахш этишини айтиб ўтди. Бу каби ҳайрли ишлар келажак ҳаётда ҳам боланинг соғлом ривожланишига яхши рағбатдир.
Ёш гвардиячилар ҳарбий синф ўқувчиларига мактаб дарсларидан ташқари ҳарбий маҳоратлар ўргатилади. Спорт тўгаракларига жалб этилади.