Размер шрифта цвет картина

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Подписка на новости


На сайте сейчас 23 пользователей Статистика телефон доверия


Фурқат тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг ногиронлиги бўлган шахслар билан ишлаш шўъбаси тўрт ойлик бажарган ишлари сарҳисоби

×

 2024-05-24 10:46:25    3176

Скачать PDF
Печать


2024 йил 1 январ ҳолатига Фурқат тумани тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари ҳисобида 3 171 нафар ногиронлиги бўлган шахслар мавжуд бўлиб, уларнинг 480 нафари 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар, 320 нафари 1-гурух, 2172 нафари 2-гурух ва 199 нафарини  3-гурух ногиронлиги бўлган шахслар ташкил этади. 2024 йилнинг ушбу кун холатига ногиронлиги бўлган 23 нафар фуқароларга ногиронлик гуруҳлари белгиланди ва 34 нафар фуқароларнинг ногиронлик гуруҳи ўзгартирилди.

Жумладан, “Инсон” ижтимоий хизматлар марказига мурожаат қилган  11 нафар фуқарога электрон юритмали ногиронлик аравачаси44 нафар фуқарога Сайр қилишга ва хонага моржалланган ногиронлик аравачаси23 нафар фуқарога эшитиш мосламаси, 6 нафар фуқарога  қўлтиқ таёқ, 4 нафар фуқарога юриш мосламаси-ходунок, 2 нафар фуқарога тирсакли қўлтиқтаёқ10 нафар фуқарога ҳасса12 нафар фуқарога 38 та протез-ортопедия маҳсулотлари етказиб берилди.

 2024 йилда ногиронлиги бор  шахслардан меҳнатга лаёқатли 10 нафари касбга тайёрлаш бўйича туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимига йўналтирилди, шунингдек, 3 нафар  фуқаро доимий иш билан таъминланди. 

“Параспорт ўйинларида  тасниф қоидалари ва принсиплари”га кўра спорт объектларига 9 нафар фуқарони йўналтирилди ҳамда 5 нафари параспорт турларига жалб қилинди.

2024 йил давомида яна  150 та реаблитация техник воситалари  ва 25 нафар фуқарога 35 дона протез-ортопедия маҳсулотлари олиб бериш режалаштирилган.