Размер шрифта цвет картина

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Подписка на новости


На сайте сейчас 56 пользователей Статистика телефон доверия


ТЕРГОВ СУДЬЯСИ. УШБУ ЛАВОЗИМ ЖОРИЙ ЭТИЛИШИ ОДИЛ СУДЛОВГА ЭРИШИШ ИМКОНИЯТИНИ ЯНАДА ОШИРАДИ

×

 2024-06-26 17:15:41    3064

Скачать PDF
Печать


Бугунги кунда мамлакатимизда кечаётган туб янгиланишлар замирида, аввало, инсон қадрини улуғлаш, аҳоли учун муносиб турмуш шароити яратиш каби юксак инсонпарвар мақсадлар мужассам. Шу маънода, суд-ҳуқуқ соҳасини демократик тамойиллар асосида замон талабларига мос ислоҳ қилишда ҳам фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш вазифалари бош мақсад қилиб олингани муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.

Жиноят ишлари бўйича судларда маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар, жиноят ишлари, мансабдор шахсларнинг чиқарилган қарорлари устидан берилган шикоятлар ҳамда судга қадар иш юритув даврида процессуал қарорларга санкция бериш билан боғлиқ ишларни кўриб чиқиш ваколати мавжуд. Бу, ўз ўрнида, жиноят ишлари бў- йича туман (шаҳар) судларида якка тартибда фаолият юритаётган бир судьянинг ўзига жуда кўп ишларни кўриб чиқиш вазифасини юкламоқда ва бу фуқаролар томонидан ўринли эъти- розларга сабаб бўлаётган эди.

Президентимизнинг 2024 йил 10 июндаги “Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони судлар фаолиятида очиқлик, шаффофликни таъминлаш билан бирга фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатини янада кучайтиради.

Хусусан, фармонга мувофиқ, Судьялар олий кенгашига Олий суд билан биргаликда 2025 йил 1 январга қадар тергов судьяси лавозими жорий этиладиган судларнинг юқори малакали ва масъулиятли кадрлар билан тўл- диришини таъминлаш юклатилди. 2025 йил 1 январдан бошлаб жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларида иш бошлайдиган тергов судьялари жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритув даврида процессуал қарорларга санкция бериш масалалари, яъни қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш, қамоқда сақлаш ёки уй қамоғи муддатини узай- тириш, паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжати) амал қилишини тўхтатиб туриш, мурдани эксгумация қилиш, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш, ушлаб туриш муддатини 48 соатга қадар узайтириш ҳамда прокурорнинг гувоҳ ва жабрланувчининг (фуқаровий даъвогар) кўрсатувларини олдиндан мустаҳкамлаш тўғрисидаги ва бошқа илтимосномаларни кўриб чиқади.

Шунингдек, тергов судьяларига маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш- ларни кўриб чиқиш ваколати ҳам юклатилмоқда. Бу билан жиноят ишлари бўйича биринчи инстанция судлар судьялари ўртасида иш ҳажми мута- носиблигини тўлиқ таъминлашга эришилади. Судьялар томонидан жиноят ишларини кўриш давомида иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан тўла ва холисона текширилиши, тарафлар томонидан келтирилган илтимосномалар тўлиқ кўриб чиқилиши учун замин яратади. Бундан ташқари, фармон билан тергов судьяси ўз фаолиятини мустақил амалга ошириб, фақат қонунга бўйсуниши ҳамда тергов судьясига одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган ҳар қандай вазифалар юклатилишига йўл қўйилмаслиги белгиланди. Бунда тергов судьяларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш, шунингдек, судьялар корпусини шакллантириш қонунда белгиланган тартибга мувофиқ кечиши, тергов судьясининг ташкилий фаолиятига раҳбарлик тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳри судлари, Ҳарбий суд раислари томонидан амалга оширилиши ҳамда қонун устуворлиги, ижтимоий адолат, фуқаролар тинч-тотувлигини таъминлаш тергов судьяси фаолиятининг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланди.

Мазкур фармон асосида қонунчилигимизга янги киритилаётган ўзгартиришлар фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини тўлиқ таъминлаган ҳолда жиноят ишлари бўйича судларнинг иш юкламаси
камайтирилишига ҳамда судьяларнинг жиноят ишларини кўриб чиқиш жараёнларида қонуний, асосли ва адолтли қарор қабул қилишида кенг имконият яратади.

 

Хуршид ҚОСИМОВ,

Жиноят ишлари бўйича Фурқат туман суди раиси