Размер шрифта цвет картина

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Подписка на новости


На сайте сейчас 2 пользователей Статистика телефон доверия


Фурқат туманига янги ҳоким тайинланди

×

 2024-08-07 11:08:22    655

Скачать PDF
Печать


Бугун, 7 август куни Халқ депутатлари Фурқат туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. 

Сессия ишида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди.

Сессияда лавозимидан озод этилган Жаҳонгир Жуманов ўрнига янги туман ҳокимини тайинлаш билан боғлиқ ташкилий масала кўрилди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан тақдим этилган Асронкулов Элёрбек Мадаминович номзоди Фурқат тумани депутатлари томонидан якдиллик билан қўллаб-қувватланди ва ҳозирга қадар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келган Элёрбек Асронкулов Фурқат тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Элёрбек Асронкулов 1985 йилда Бағдод туманида туғилган. Фарғона политехника институтини иқтисодчи мутахассислиги билан тамомлаган. 

Меҳнат фаолиятини 2011 йилда Пенсия жамғармаси Бағдод тумани бўлими инспектори вазифасида бошлаган. Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Фарғона вилояти бошқармасида бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимларида ишлаган. 2019-2020 йилларда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Ижро этувчи аппаратида фаолият олиб борган. 2020-2023 йилларда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи бўлган.  

2023 йил 20 августдан бери Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келаётганди.