Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
Туманнинг олис ҳудудида янги тиббиёт пункти фойдаланишга топширилди
2025-02-01 19:05:21 541
Фурқат тумани Тиббиёт бирлашмасининг 1740 нафар тиббиёт ходимлари тумандаги 128 мингдан зиёд аҳолига тиббий-санитария хизмати кўрсатиб келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-215-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда аҳолига янада тиббиётни яқинлаштириш мақсадида олис чегара ҳудудда жойлашган "Беш оға" маҳалла фуқаролар йиғинида тиббиёт пункти ташкил этилди.
Мазкур тиббиёт пунктида оила шифокори, маҳалла патронаж ҳамшираси, доя ҳамшираси ва икки гуруҳдан ташкил топган тиббиёт бригадаси маҳалладаги 3700 нафар аҳолига тиббий-санитар ёрдами кўрсатади.
Шунингдек, “Тинчлик” маҳалласидаги тиббиёт пункти ҳам ҳудуд аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.