Размер шрифта цвет картина

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Подписка на новости


На сайте сейчас 25 пользователей Статистика телефон доверия


МУНОСАБАТ

×

 2021-01-08 17:30:03    360

Скачать PDF
Печать


Ижтимоий тармоқда яъни “Rais buva” телеграмм каналида Фарғона вилояти Фурқат ва Данғара туманларида автомобиль йўлларидаги чуқурчалар тупроқ билан таъмирланаётгани тўғрисидаги хабар эълон қилинди. Бу масала юзасидан Фурқат тумани Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси қуйидагича муносабат билдиради:

Фурқат тумани худудидаи 162 км маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўллари мавжуд бўлиб, 2020 йилда дастур бўйича Фурқат тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан 563 метр картасимон таъмир, 1443 м2 асфальтабетон қоплама қуриш, 300 дона йўл элеметларини таъмирлаш, 70 дона йўл элементларини янгисига алмаштириш, 150 км ямоқ таъмир ишлари, 850 метр пиёдалар йўлаги қуриш ишлари, 50 дона автобекатларни таъмирлаш ишлари бажарилди.

Куз-қиш мавсумида асфальт қоришмаси билан ямоқ таъмир ишларини амалга оширишнинг имконияти йўқлиги сабабли шу кунларда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, автотранспорт эгаларига қулайлик яратиш мақсадида айрим йўлларда қопламалардаги чуқур-чаноқларни тупроқ билан текислаш ишлари амалга оширилган.

МШН 24-2005 сонли “Автомобил йўлларини таъмирлаш ва сақлашга доир техник қоидалар”нинг 5.3.2-бандида куз-қиш даврида асфальт қопламанинг текислигини таъминлашда минерал материал ёки тупроқдан фойдаланилиши белгиланган.

Юртдошларимиздан ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, ҳайдовчиларга қулайлик яратиш борасида йўлларда амалга оширилган вақтинчалик таъмирлаш ишларини нотўғри талқин қилмасликларини сўраймиз.


Фурқат тумани Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси.