Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
ЙЎЛЛАР РАВОН, МАНЗИЛЛАР ЯҚИН
2021-08-14 14:46:38 231
Бугун юртимизда замонавий йўллар қурилиши ички йўлларни асфальтлаштириш йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг вақтини тежаш, экологик муҳитни яхшилаш, қишлоқларимизнинг қиёфасини тубдан ўзгартиришдек эзгу мақсадларни ўзида мужассам этмоқда.
Юртимизда ҳар соҳада жадал кечаётган ислоҳотлар барчамизнинг ҳаётимизга сермазмун ўзгаришларни олиб келмоқда.
Фурқат туман Экологик партияси томонидан "Ғунча" МФЙда аҳоли мурожаатлари ўрганилди. Фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилиб, тез фурсатда ҳал этиш чоралари кўрилди. Аҳолининг равон, кенг, қулай йўллардан манзилига етишини таъминлаш мақсадида Сойбўйи маҳалласида 1000 метр шағал, 300 метр асфальтлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
© Фурқат тумани ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ