Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
БАЙРАМ АРАФАСИДА ФУРҚАТ ТУМАНИДАГИ ИККИТА МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
2021-08-30 18:47:41 321
Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрами арафасида туманимиздаги “Полвонтош” ҳамда “Навбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғинларининг янги бинолари фойдаланишга топширилди.
Тантанали тадбирларда туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов, туман прокурори Санжарбек Аминжонов, туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи З.Алихаджаева, маҳалла ва жамоат фаоллари, нуронийлар иштирок этдилар.
Туман ҳокими “Полвонтош” маҳалла фуқаролар йиғинини давлат-хусусий шерикчилик асосида қуриб берган тадбиркор Илёсжон Ёрматовга миннатдорчилик билдириб, эсдалик совғаларини топширди.
Шундан сўнг, туман ҳокими, туман прокурори ва нуроний отахонлар иштирокида рамзий боғичлар қирқилиб, тадбир иштирокчилари бино ичкарисига таклиф этилди. Янги биноларда маҳалла аҳолиси ва маҳалла ходимлари учун барча қулайликлар яратилган.
Замон талабларига мос тарзда жиҳозланган мазкур биноларда маҳалла раиси ҳамда ўринбосарлари учун алоҳида хоналар мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири замонавий моддий-техника воситалари ва мебель жиҳозлари билан таъминланган.
Янги биноларнинг очилишига бағишланган тадбирларда туман Маданият бўлими ходимлари ҳамда иқтидорли ёшларнинг куй-қўшиқ ҳамда рақслари иштирокчиларни хушнуд этди.
©️ Фурқат тумани ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ