Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ҲУНАРМАНДЧИЛИК МАКТАБИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ
2021-09-06 22:10:08 325
Миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш, ёшларга касб-ҳунар ўргатиш, неча минг йиллардан буён авлоддан авлодга ўтиб келаётган миллий қадриятларни ёшларнинг онгу тафаккурига сингдириш энг муҳим вазифалардан ҳисобланади.
Бу борада ҳунармандчиликнинг миллий ёғоч ўймакорлиги йўналишида Фурқат тумани мактаби яратилаётгани бехад қувонарли.
Вилоят ҳокими туманимизга ташрифи давомида янги қуриб битказилаётган, келгусида мингга яқин ёш ҳунармандларни қамраб олиш имкониятига эга бўлган, 200 дан зиёд янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган, қиймати 7.2 млрд. сўмга тенг бўлган "Ҳунармандлар мактаби" фаолияти билан танишди.
Фурқат туманидаги “Уста Юсуфжон наққош” оилавий корхонаси уста наққоши – Ўзбекистон Халқ устаси, “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони, "Эл-юрт ҳурмати" ордени соҳиби Муҳаммадали Юнусов билан бирга ёғоч ўймакорлиги устахонасидаги иш жараёни, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан яқиндан танишди.
© Фурқат тумани ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ