Размер шрифта цвет картина

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Подписка на новости


На сайте сейчас 9 пользователей Статистика телефон доверия


ФУРҚАТ ТУМАНИДА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИ УЧУН ЯНГИ БИНО ҚУРИЛАДИ

×

 2021-09-13 16:09:30    277

Скачать PDF
Печать


Халққа хизмат кўрсатишнинг янги тартиби – Давлат хизматлари агентлиги ташкил этилганига ҳали кўп бўлгани йўқ. Бироқ, қисқа фурсатда аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун айни муддао бўлган тизим сифатида эътибор ва эътирофга сазовор бўлмоқда. Зеро, яқин-яқингача одамлар турли давлат идораларига  бирор зарурат билан борганда, узундан узун навбатларга, оддийгина маълумотнома учун ҳар хил сарсонгарчилик, сансалорликларга дуч келишарди. Эндиликда, фуқаролар ўзлари учун зарур маълумотларни давлат хизматлари марказлари орқали ёки ягона  интерактив давлат хизматлари портали ёрдамида мустақил равишда олиш имкониятига эга бўлишмоқда. Марказлар орқали тақдим этилаётган  хизматлар турларининг ортиши уларга одамлар оқимининг кўпайишига  олиб келмоқда.  Бу борада аҳолига янада қулайлик ва енгилликлар яратиш мақсадида янги, замонавий, инновацион, ташриф буюрувчилар учун қулайликларга эга бўлган “ақлли” бинолар қуриб битказилмоқда. Вилоятимизда ҳам бу каби бинолар сони 17 тага етди. Яқин кунларда Фурқат туманида ҳам ана шундай муҳташам бино қуриб битказилади. 
Бугун муҳташам бинога пойдевор қўйиш маросимида  ДХА Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи Раънохон БОЙҚЎЗИЕВА, туман ҳокими Жаҳонгир ЖУМАНОВ бошчилигида сектор раҳбарлари, туман Халқ қабулхонаси мудири Расулжон ЖЎРАЕВ, “Уста Юсуфжон наққош” оилавий корхонаси уста наққоши – Ўзбекистон Халқ устаси, "Эл-юрт ҳурмати"  ордени соҳиби Муҳаммадали ЮНУСОВ, туман бош имом-хатиби Анваржон ПАРМОНҚУЛОВ, туман ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Зарифахон АЛИХАДЖАЕВАлар иштирок этдилар. Пойдевор қўйиш маросимидан олдин қуръон-тиловат қилиниб, янги бино халқимизга кўп йиллар хизмат қилишини ният қилиб, биринчи ғишт қўйилди.
Яқин кунларда шундоққина туман марказида, аҳоли учун қулай ҳудудда ходимлар учун ҳам, фуқаролар учун ҳам барча шароитларга эга бўлган марказ биноси қад ростлайди. Икки қаватли бинодан Давлат хизматлари маркази биноси, Адлия ҳамда ФҲДЁ бўлими жой олади. Анъанавий архитектура ва жаҳон меъморий дизайни билан уйғунликда  қурилаётган марказда барча қулайликлар яратилади.Давлат хизматлари агентлигининг 3 миллиард сўм маблағи эвазига қад ростлаётган Давлат хизматлари марказининг  янги биносидан “Ўтган кунлар” романи бош қаҳрамони Юсуфбек ҳожи таъбири билан айтганда, ҳеч ким норизо бўлиб кетмайди.

Фурқат тумани ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ