Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 34 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ЖАМИЛАХОН АЯНИНГ ТОМОРҚАСИ БАРЧАГА ИБРАТ

×

 2021-09-17 20:13:36    243

PDF юклаш
Чоп этиш


Туманимизда ерни зар деб, биладиган, ҳар қарич ердан унумли фойдаланиб, халқимиз дастурхорни тўкинлигига ҳисса қўшаётган, пировардида мўмайгина даромадга эга бўлаётган миришкор томорқа эгалари жуда кўп.“Кўк дўппи” маҳалла фуқаролар йиғини Истиқлол кўчасида яшовчи Юнусова Жамилахон ая ҳам ана шундай ерга меҳр қўйган инсонлардан. Хонадонга тегишли 17 сотих майдонда иссиқхона ташкил этилган бўлиб, унда булғор қалампири, кўкатлар, бодринг, помидор ва лимон етиштирилади. Жамилахон ая ўқитувчиликдан нафақага чиққан бўлса-да, доимо ҳаракатда. Иссиқхона юмушлари унча оғир бўлмагани учун кўпинча ўзи экинларга парвона. Шу билан бирга фарзандлари, набираларини ҳам она ерга муҳаббат руҳида тарбиялаб, ердан унумли фойдаланиш даромад келтиришини, меҳнатнинг таги роҳатлигини амалда кўрсатиб, ёшларга ўрнак бўлмоқда."Бу мавсумда иссиқхона бир четидан 1 тонна булғор қалампири сотдим, бодрингдан кузги мавсум бошидан 3 тонна,  лимонларим чўғи мўл. насиб қилса яхши даромад кутяпман. Иссиқхона ишлари билан касал бўлишни ҳам эсингдан чиқарасан болам" - дейди Жамилахон ая.

Фурқат тумани ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ