Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
"Тадбиркорлар уйи"да навбатдаги қабул ўтказилди
2021-12-13 16:26:54 283
Бугун “Тадбиркорлар уйи”да тадбиркорларнинг ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишга кўмаклашиш, муаммо ва мурожаатларига қонуний ечим топиш мақсадида навбатдаги ҳафталик тадбиркорлар қабули бўлиб ўтди.
Қабулда 15 нафардан зиёд ишбилармонлар ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги фуқаролар туман ҳокими Жаҳонгир Жумановга ўз масалалари бўйича мурожаат қилдилар.
Мурожаатчилар ишлаб чиқариш фаолиятларини кенгайтириш, банк кредити олишга кўмаклашиш каби масалалар билан бир қаторда, электр, газ таъминоти каби турли йўналишларда амалий ёрдам сўрадилар. Шунингдек тумандаги ижтимоий соҳа муассасаларида жорий қилинаётган “аутсорсинг” ёки “кейтеринг” тизимларида иштирок этиш бўйича ўз таклифларини билдирдилар.
Ҳар бир мурожаат, таклиф ва ташаббус диққат билан эшитилиб, мавжуд тўсиқ ва муаммоларни тезкорлик билан бартараф этиш бўйича тегишли соҳа мутасаддиларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди.