Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
АСОСИЙ МАҚСАД – ИЗЧИЛ ИСЛОҲОТЛАР ВА АМАЛИЙ НАТИЖАДОРЛИК
2021-12-19 11:49:21 272
Юртимизда давлат органларининг халқ олдидаги ҳисобдорлигини кучайтиришга қаратилган амалий чора-тадбирлар қизғин тус олган. Бу жараёнда халқ билан очиқ мулоқот ўтказиш, фуқаролар мурожаатларида кўтарилган масалаларни қонун талаблари асосида ҳал этиш ва пировардида инсон манфаатларини таъминлаш муҳим ўрин тутаётгани рост.
Шу мақсадда, 18 декабрь куни Халқ депутатлари Фурқат тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Сессияда туман ҳокими Жаҳонгир Жумановнинг туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича жорий йилда амалга оширилган ишлар ва 2022 йил учун белгиланган энг устувор йўналишларга бағишланган МУРОЖААТИ эшитилди.
Туман ҳокими МУРОЖААТДА туманда амалга оширилган инвестиция лойиҳалари, жумладан, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш борасида амалга оширилган лойиҳалар, жалб қилинган инвестициялар, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми, яратилган иш ўринлари, фойдаланишга топширилган лойиҳаларни ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларининг, жумладан, бюджет даромадларининг ошишига қўшган ҳиссаси ва натижадорлиги ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.
Ҳоким ўз мурожаатида ижтимоий–иқтисодий кўрсаткичларнинг ўсиш суръатлари, аҳоли жон бошига нисбатан ўзгариши, ижтимоий қўллаб-қувватлашга ажратилган маблағлар, аҳоли реал даромадларининг ошиши сингари масалалар хусусида ва энг муҳими, келгуси йилда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳақида сўз юритди.
Халқ депутатлари Фурқат тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси туман ҳокимлигининг фейсбук ҳамда расмий телеграм каналлари орқали жонли эфирга узатиб борилди.
Сессиядан сўнг, оммавий ахборот воситалари вакиллари учун туман ҳокими иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими, туман ҳокими ўринбосарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.
Тадбир давомида ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ёшлар бандлигини таъминлаш борасидаги саволларга туман ҳокими батафсил жавоб берди. Шу билан бирга келгуси йилда туманни энг намунали ҳудудга айлантириш, фуқароларимиз учун муносиб турмуш шароити яратиш борасидаги режалари билан ўртоқлашди.