Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 23 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


"Меҳр дафтари"ни жорий этиш тартиби белгиланди

×

 2022-01-28 09:57:31    239

PDF юклаш
Чоп этиш


2022 йил 17 январда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган "Меҳр дафтари" тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат Президентнинг 2021 йил 9 августдаги «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Қарор билан Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган "Меҳр дафтари" тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги ҳамда "Меҳр дафтари"га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.
Ҳужжатда қайд этилишича:
"Меҳр дафтари" тизими - етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда ҳал этиш, уларнинг орзу-истакларини рўёбга чиқаришга ҳамда жамиятга ижтимоийлашувига кўмаклашиш, уларни васийликка (ҳомийликка, патронатга) олган оилаларни рағбатлантириш, шунингдек, болаларнинг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлиш сабабларини ҳар томонлама ўрганиш ҳамда аниқланган муаммоларни бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олади;
"Меҳр дафтари" - етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда ҳал этиш, уларнинг орзу-истакларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш мақсадида улар ҳақидаги маълумотларни киритиш, идоралараро маълумотлар алмашишни ташкил этиш ҳамда "Меҳр дафтари" тизими бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирларнинг самарадорлигини мониторинг қилиш имконини берувчи электрон платформа;Меҳр дафтари" жамғармаси - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида ташкил этиладиган "Меҳр дафтари" тизимига киритилган шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси;
Ўқув-тарбия муассасалари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликларининг Болаларни ҳимоя қилиш шўъбалари "Меҳр дафтари"ни шакллантиришга масъул ҳисобланади.