Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 38 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Фурқат туманида яхши ният билан бошланган “Яхши ният” массиви замонавий турар-жой мажмуасига айланди

×

 2022-01-28 11:25:55    230

PDF юклаш
Чоп этиш


Фурқат туманидаги ўрганишлар доирасида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, туманнинг “Яхши ният” массивида қуриб фойдаланишга топширилган кўп қаватли замонавий уй-жойларни кўздан кечирди. 2021 йилда “Яхши ният” массивида 1 та 4 қаватли 24 хонадонли ва 4 та 5 қаватли 120 хонадонли жами 144 хонадонли кўп қаватли уй-жойлар қуриб битказилди. Бундан ташқари, 2022 йилда ушбу массивда яна 5 та 5 қаватли 150 хонадонли уй-жойлар қурилиши режалаштирилган. Ҳозирги кунда уй-жойларни қуриш учун котлован қазиш ишлари олиб борилмоқда.

Вилоят ҳокими билан мулоқот чоғида янги уй эгалари, Давлатимиз раҳбарининг аҳолини ҳар томонлама қўллаб қувватлашга ҳамда турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган сиёсатидан ўз миннатдорчиликларини изҳор қилдилар.

Вилоят ҳокими аҳолини арзон уй-жойга бўлган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида вилоят бўйлаб 3 та ҳудудда “Янги Ўзбекистон” массивлари қурилиши бошланганига туман раҳбарлари эътиборини қаратиб, Фурқат туманида ҳам “Янги Ўзбекистон” массивлари туркумида замонавий турар-жой мажмуаси барпо этиш учун ер майдонини белгилаш юзасидан топшириқ берди.



Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида 2021 йилларда ушбу маҳаллада туркиялик инвестор томонидан трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Шунингдек ҳудудда жойлашган "National Dairy Industry" МЧЖ ҚКнинг Сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш корхонаси ҳисобига аҳоли бандлиги борасида муаммолар ўз ечимини топган.