Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Фурқат туманида аҳоли мурожаатларида акс этаётган муаммолар ва уларни ҳал қилиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида "Пресс-тур" ташкилланди
2022-03-03 08:41:21 254
Фурқат туманида аҳоли мурожаатларида акс этаётган муаммолар ва уларни ҳал этиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар ва "Оғир ҳудуд"ларда амалга оширилаётган ишлар ҳақида туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов бошчилигида ОАВ вакиллари, журналистлар, маҳаллий блоггерлар ҳамда аҳоли вакиллари иштирокида "Пресс-тур" ўтказилди.
Туманда аҳоли мурожаатлари билан ишлашда ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, секторлар ишчи гуруҳлари билан биргаликда маҳаллабай юриш, жойларда сайёр қабуллар, ёшлар учрашувлари ўтказиш орқали муаммо жойига чиққан ҳолда ҳал этилмоқда. Жорий йилда Халқ қабулхонаси билан биргаликда 1-сектор ҳудудида 17 та сайёр қабуллар ўтказилган бўлиб, ушбу қабулларда 107 та мурожаатлар келиб тушган. Шундан 68 та мурожаатлар ижобий ҳал этилиб, 12 та мурожаатларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилган бўлса, 22 та мурожаатлар қўшимча ўрганиш жараёнида. Халқ қабулхонаси, виртуал қабулхоналар, сайёр қабуллар орқали келиб тушган мурожаатларга асосланиб тумандаги 9 та оғир ҳудудларда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Журналист ва блоггерлар туман ҳокими бошчилигида оғир ҳудудлардан бири Кичик янги маҳалла фуқаролар йиғинига борди. Ушбу ҳудудда 7 км масофада сув тармоғи тортиш, қазиш ва монтаж ишларини амалга ошириш режалаштирилган. Туман ҳокимининг ташаббуси билан Зафар кўчасида 45 млн. сўм эвазига Д-76мм 1.1 км сув тармоғи тортиш ишлари якуний босқичда. Натижада 80 дан зиёд хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланади. Бундан ташқари ҳудудда 2 дона янги ТП ўрнатиш, 4.8 км тармоқ тортиш, 144 дона таянч устунлар ўрнатиш, 2 дона ТПни таъмирлаш ва 2.3 км линияни дарахт шохларидан тозалаш монтаж ишларини амалга ошириш 1-сектор йиллик режасига киритилган.