Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 22 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Сессияда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Муҳаммадали Юнусовнинг таклиф ва тавсиялари тингланди.Фурқат туманида аҳоли мурожаатларида акс этаётган муаммолар ва уларни ҳал қилиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар ҳусусида матбуот анжумани ўтказилди

×

 2022-03-12 22:57:55    230

PDF юклаш
Чоп этиш


Халқ депутатлари Фурқат тумани Кенгашининг навбатдаги қирқ бешинчи сессияда туман Кенгаши депутатлари, секторлар раҳбарлари, халқ қабулхонаси, тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Дастлаб, маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилган ҳолда, ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш юзасидан Халқ қабулхонаси мудири Расулжон Жўраевнинг ахбороти тингланди.
Сессия кун тартибига кўра, халқ депутатлари Фурқат туман Кенгашнинг Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соҳа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссия раиси Баҳриддин Шарофиддиновнинг жорий йилнинг 11 феврал куни Давлатимиз раҳбари бошчилигида “Хавфсиз ва равон йўл” тамойили асосида йўлларда инсон хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари”га бағишланган кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси ҳамда мазкур масала юзасидан 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар  таҳлилига бағишланган ҳисоботи тингланди. 
Шу билан бирга, Туманда янги маҳалла фуқаролар йиғинлари ташкил этилганини маъқуллаш юзасидан, туман ҳокимининг маслаҳатчиси, Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш масалалари бўйича комиссия аъзоси Ёқубжон Исоқовнинг ахбороти ва таклифлари эшитилди. 
Маълумки Давлат раҳбари томонидан жорий йилнинг 8 феврал куни ҳудудларда ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича 2022 йилда амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича тушунтириш бериш учун вилоят ишчи гуруҳи аъзоси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Муҳаммадали Юнусовнинг аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини ошириш, ҳудудларда ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларни янада жадаллаштириш, халқимизга муносиб турмуш шароитларини яратиш борасида ишларини тизимли амалга ошириш борасидаги таклиф ва тавсиялари тингланди. Кун тартибидаги сўнгги масала, “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан сектор раҳбарларининг “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўп фарзандли оилаларга, ногиронлиги бўлган шахслар ва ёлғиз қарияларга, ўз даромадини йўқотган вақтинча ишсиз бўлган фуқароларга моддий ёрдам кўрсатилиши тасдиқлаб олинди.
Халқ депутатлари Фурқат тумани Кенгашининг қирқ бешинчи сессияси туман ҳокимлигининг фейсбук ижтиомий саҳифаси орқали жонли эфирга узатиб борилди. 
Сессиядан сўнг, оммавий ахборот воситалари вакиллари учун туман ҳокими иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда халқ қабулхонаси мудири, туман ҳокими, ҳоким ўринбосарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.
Тадбир давомида ОАВ вакиллари ва маҳаллий блоггерлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Туманда аҳоли мурожаатларида акс этаётган муаммолар ва уларни ҳал қилиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақидаги саволларга туман ҳокими, халқ қабулхонаси мудири томонидан батафсил жавоб берилди. Шу билан бирга туман ҳокими жорий йилда туманнинг энг намунали ҳудудга айлантириш, фуқароларимиз учун муносиб турмуш шароити яратиш борасидаги режалари билан ўртоқлашди.