Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 23 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Аҳолини рўйхатга олишнинг бирламчи маълумотларини киритиш, қайта ишлаш ва якуний маълумотларни шакллантириш

×

 2022-03-31 08:25:48    242

PDF юклаш
Чоп этиш


Аҳолини рўйхатга олишнинг бирламчи маълумотларини киритиш ва қайта ишлаш ҳудудларда амалга оширилади. Ҳудудий статистика бошқармалари ҳузурида 14 та бирламчи маълумотларни электрон базага киритиш маркази ташкил этилади. Ҳар бир ҳудудий марказда тегишли ҳудуд бўйича аҳолини рўйхатга олишнинг бирламчи маълумотлари электрон базага киритилади ва таҳрир қилинади.

Аҳолини рўйхатга олиш бирламчи маълумотларини киритиш ва қайта ишлаш махсус дастурий таъминот асосида ҳудудий марказ бошлиқлари, операторлар гуруҳи бошлиқлари, ҳужжатларни сақлаш ходимлари (архив ходими), маълумотларни киритиш ва мантиқий назорат қилиш бўйича операторларни вақтинча жалб этиш орқали амалга оширилади. Республика даражасида якуний маълумотларни жамлаш ва таҳлил қилиш махсус компъютер дастури асосида амалга оширилади. Рўйхатга олишнинг бирламчи маълумотларини электрон базага киритиш ишлари 2024-йил 31-декабргача амалга оширилади.

Жаҳон интернет ахборот тармоғи орқали респондентлар рўйхатга олиш варағи шаклларини мустақил равишда тўлдиришлари мумкин.

Қўмита жаҳон интернет ахборот тармоғи орқали рўйхатдан ўтган респондентлар ва уларнинг уй манзиллари рўйхатини шакллантиради ҳамда ҳудудий статистика органларига юборади.

Бирламчи маълумотларни электрон базага киритиш ва уларни қайта ишлаш бўйича назорат ҳудудий статистика бошқармалари томонидан амалга оширилади. Қўмита томонидан мунтазам равишда мониторинг ишлари йўлга қўйилиб, мувофиқлаштирилади.

Шахсга доир бирламчи маълумотлар қайта ишлаш жараёнида махфийлаштирилади.

 Зарур ҳолларда аҳолини рўйхатга олиш натижаларини таҳлил қилишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Буджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳамда бошқа тегишли вазирлик ва идораларда мавжуд аҳоли билан боғлиқ бўлган маълумотлар базаларидан фойдаланилади.

 Баходир Шерматов
Фурқат тумани статистика бўлими бошлиғи