Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 12 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Маҳаллий ҳокимликларнинг аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги ваколатлари нималардан иборат?

×

 2022-04-15 13:55:48    247

PDF юклаш
Чоп этиш


Барчамизга маълум Ўзбекистон Республикасида 2023-уилда аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилади. Мазкур тадбирга тайёргарлик кўриш мақсадида мамлакатимизнинг барча рудудларида тарғибот ва ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг  2020-йил 16-мартдаги ЎРҚ-611-сонли қонунининг мазмун ва моҳиятини кенг жамоатчиликка тушунтиришда шаҳар ва туман ҳокимликларнинг ўрни каттадир.

Шаҳар ва туман ҳокимликларнинг аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги ваколатлари нималардан иборат? Мазкур қонуннинг 16-моддасига асосан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича ҳудудий комиссияларни тузади, маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини ҳисобга олган ҳолда аҳоли пунктларида доимий яшовчи аҳоли сонини кўрсатган ҳолда ушбу пунктларнинг тўлиқ рўйхати тузилишини, маъмурий-ҳудудий бирликларда кўчаларнинг номлари, уйлар ва хонадонларнинг рақамлари кўрсатилган кўрсаткичлар бўлишини таъминлаши, жалб этилган рўйхатга олувчи ходимлар таркибини тасдиқлаши, рўйхатга олувчи ходимларни танлаб олиш ва ўқитишни ташкил этиши, аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш доирасидаги ишларни бажаришга жалб этиладиган шахсларнинг ўқиши ва ишлаши учун яроқли мебел ҳамда алоқа воситалари билан жиҳозланган вақтинчалик хоналар, шунингдек зарур транспорт воситалари берилишини таъминлаш, рўйхатга олиш варақларини ва бошқа рўйхатга олиш ҳужжатларини вақтинча сақлаш учун қўриқланадиган хоналар ажратиш юзасидан чоралар кўриш, аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишларнинг мувофиқлаштирилишини ташкил этиши каби ваколатларига эгадир.


Фурқат тумани статистика бўлими