Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 12 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Ўзбекистон Республикасида Коррупцияга қарши курашиш сохасида амалга оширилаётган ислохатлар ва ундан кўзланган мақсад.

×

 2022-05-21 11:45:21    244

PDF юклаш
Чоп этиш


Коррупцияга қарши курашиш Ўзбекистонда давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири бўлиб ҳисобланади. Буни сўнгги йиллларда шу соҳага оид қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, коррупцияни олдини олишга қаратилган ислоҳотлар мисолида кўриш мумкин.

Аввало шуни таъкидлаш жоизки, коррупцияга қарши курашнинг сифат ва сон жиҳатдан мутлақо янги даражага кўтарилиши Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси маҳсулидир. Жумладан, давлат раҳбарининг жамиятни «ҳалоллик вакцинаси билан эмлаш» зарурияти ҳақидаги фикрлари бу борадаги ишларга қўйилган тамал тоши десак, асло муболаға бўлмайди. Зеро, Президент 2020 йилнинг 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасида таъкидлаганидек, «Жамиятимизда коррупция иллати ўзининг турли кўринишлари билан тараққиётимизга ғов бўлмоқда. Бу ёвуз балонинг олдини олмасак, ҳақиқий ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яратиб бўлмайди, умуман, жамиятнинг бирорта тармоғи ривожланмайди. Коррупцияга қарши курашиш борасида норматив-ҳуқуқий базани тизимли равишда такомиллаштириб бориш чоралари кўрилмоқда. Бунинг исботи ўрнида, коррупцияга қарши кураш борасидаги қонуннинг кучга киргани, шунингдек турли қонуности ҳужжатларининг қабул қилинганини мисол келтириш мумкин. Хусусан, 2017 йил 3 январь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонунни имзолади. Ушбу Қонуннинг мақсади коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат бўлиб, унда «коррупция», «коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик», «манфаатлар тўқнашуви» каби асосий тушунчаларга изоҳ бериш билан бир қаторда, коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари ҳам қайд этилган. Шунингдек, қонун билан коррупцияга қарши курашиш борасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, ваколатли органлар тизими, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқароларнинг мазкур соҳадаги иштироки, коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар, жазо муқаррарлигини таъминлаш ва бу борада халқаро ҳамкорликни таъминлаш каби чоралар мустаҳкамлаб қўйилди.

Бу сохада махсус давлат органи ташкил этилиб, бу борадаги давлат сиёсатининг ўрни янада ривожлантирди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида Коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди. Фармонга мувофиқ, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатини, шунингдек коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг тизимли сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш ҳамда коррупцияга қарши курашиш чораларининг самарадорлигини оширишга қаратилган давлат ва бошқа дастурларни шакллантириш ва амалга ошириш мақсадида Коррупцияга қарши кураш Агентлиги ташкил этилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаши ва унинг ҳудудий кенгашлари ташкил этилди. Бу каби ислоҳотлардан кўзланган мақсад, коррупция иллатларига барҳам беришдир.

Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар кўлами қувонарли даражада, бу каби амалга оширилаётган ислохотлар келгусида мамлакатимизни янада ривожлантирига асосий омил бўлиб ҳисобланади.


Фурқат туман прокурори:                                         С.Аминжонов