Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 13 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


“Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағларининг йўналтирилиши тўғрисида ҳисобот

 2022-07-28 17:04:58    495

PDF юклаш
Чоп этиш


2022 йил 1 январ ҳолатига “Саховат ва кўмак” жамғармалари ҳисоб рақамларида 4 млн. 210  минг сўм қолдиқ маблағлари мавжуд бўлиб, ўтган олти ой давомида вилоят бўйича “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Фурқат тумани бўлинмаси ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисоб рақамларига 272 млн. 573 минг сўм маблағ йиғилди.

Ўтган олти ой давомида Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари қарори асосида қарийб 623  нафар оилага  191  млн. 465 минг сўм маблағ сарф этилди.

Жумладан, маҳаллаларда ташкил этилган “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га кирган фуқароларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда. Ўтган олти ой давомида “Темир дафтар”га киритилган  152 нафар фуқароларни моддий қўллаб қувватлашга
37 млн. 955 минг сўм маблағ йўналтирилди.

“Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлашда ҳам муҳим молиявий манба бўлиб хизмат қилмоқда. Мазкур дафтарга кирган  56  нафардан кўпроқ хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш учун   22 млн. 550 минг сўм маблағ йўналтирилган.

 Бундан ташқари, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга, кўп фарзандли оилаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга ва ёлғиз қариялар каби эҳтиёжманд оилаларнинг 415 нафарига 130 млн. 960 минг сўм маблағ йўналтирилди.

2022 йил 1 июл ҳолатига “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисоб рақамларида вилоят бўйича  81 млн. 108 минг сўм пул маблағлари мавжуд. Ўзбекистон Республикасининг «2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-73-сон Қарори 8-иловаси 20-бандига мувофиқ “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Республика бошқаруви томонидан республика миқёсида “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағларини йўналтирилиши юзасидан ҳисоботи O’zbekiston 24 канали орқали 2022 йил 20 апрелдаги бриффинги давомида ўқиб эшиттирилди, шунингдек, республика бошқаруви расмий веб-сайти(https://obfm.uz/uz)га 23 апрел ва 26 майда жамғарма маблағларидан фойдаланиш юзасидан ҳисобот жойлаштирилди. “Саховат ва кўмак” жамғармасидан кам таъминланган оилаларга маблағ ажратиш фақатгина халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг қарори билан амалга ошириб келинмоқда.