Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
"Чекчувалдоқ" маҳалла фуқаролар йиғинида "Обод қишлоқ" дастури доирасида ишлар қизғин давом этмоқда
2022-08-06 12:29:39 257
"Чекчувалдоқ" маҳаллаларида “Обод қишлоқ” дастури доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида 13.3 км. сув тармоғи тортиш, 1 та сув иншооти қуриш ишлари режалаштирилган. Бугун Ҳалқобод кўчасига 1 км.дан зиёдроқ масофага ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари амалга оширилди.
Шунингдек, дастурга асосан маҳаллада электр таъминоти сифатини яхшилаш учун 2 та трансформатор ўрнатиш ва 2.9 км. масофага замонавий электр симлари тортиш ишлари амалга оширилмоқда.
Дастур доирасида ижтимоий соҳа объектларига алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан Чекчувалдоқ қишлоғида жойлашган 28-сонли ДМТТ биноси янгидан барпо этилмоқда.
120 ўринга мўлжалланган мактабгача таълим муассасасини янгидан қуриш учун республика бюджети ҳисобидан 3.8 млрд. сўм маблағ ажратилган. Ҳозирги кунда катлаван кавлаш ишлари якунланиб, бетон қуйиш ишлари олиб борилмоқда.
Бундан ташқари 26-мактабда ҳам 3.2 млрд. сўм маблағ эвазига реконструкция ишлари амалга оширилмоқда. Эътиборли томони шундаки, ўқувчиларнинг мунтазам равишда спорт билан шуғулланишлари учун зарур шароитлар яратиш мақсадида 12х24 ўлчамли спорт зали қуриш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирда фундамент қуйиш ишлари якуний босқичда.