Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 29 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Фурқат туманида тиббиёт муассасаларидан узоқда жойлашган қишлоқларда маҳалла тиббиёт пунктлари ташкил этилмоқда

×

 2022-08-09 17:42:22    247

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан «Тиббиётдаги ислоҳотлар — инсон қадри учун» мавзусидаги очиқ мулоқоти доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида шаҳар ва туманларда тиббиёт пунктлари ташкил этиш белгиланган.

Шу муносабат билан Фурқат туманида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларидан узоқ масофада жойлашган "Олатой", "Тўрғай", "Чекшариф", "Қўрғонча" қишлоқларида  4 та маҳалла тиббиёт пунктлари ташкил этилмоқда.

Ушбу ҳудуддаги тиббиёт пунктларига оилавий поликлиникадан 4 нафар оилавий шифокор ва 10 нафар маҳалла тиббий ҳамшираларидан иборат тиббий гуруҳлар бириктирилган. 
Маҳалла тиббиёт пунктлари зарур тиббиёт анжомлари билан таъминланиб, тармоқ корхоналари томонидан электр, ичимлик суви билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.