Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Бугун аҳоли вакилларида, хусусан аёлларда маҳалладан чиқмасдан ўзларини қизиқтирган саволларга ҳуқуқий жавоблар олиш имконияти бор.
2022-08-12 08:30:50 250
Бугунги кунда Ўзбекистонда, хусусан Фурқат туманида олиб борилаётган ислоҳотлар, ижобий ўзгаришлар хеч кимга сир эмас.
Давлатимиз раҳбари бошчилигида олиб борилаётган бу ислоҳотлар ўз самарасини бераётгани ҳолда, айниқса аёлларга яратилаётган имкониятлар ва имитиёзларни аҳолига сайёр етказиш чоралари кўрилаётгани рост.
Бугун Пенсия жамғармаси Фурқат тумани бўлими томонидан "Кармак" маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказилди.
Қабул давомида ижтимоий ҳимоя борасида муаммоси, саволлари бўлган фуқаролар билан тушунтириш ишлари олиб борилди. Бугунги кунда қонунчиликдаги ўзгаришлар, яратилиб берилаётган имтиёзлар, қулайликлар тўғрисида аҳоли вакилларига керакли кўрсатма ва тавсиялар берилди.