Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Вилоятимизда мебель ишлаб чиқариш соҳасида Беларуснинг "Беллесбумпром" концерни билан ҳамкорлик ўрнатилмоқда
2022-08-25 22:23:29 254
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев Беларусь Республикасидаги 50 дан ортиқ йирик ёғочни қайта ишлаш, қоғоз-целлюлоза ишлаб чиқариш ва мебелсозлик корхоналарини ўзида жамлаган "Беллесбумпром" концерни вакиллари Алла Кузненко ва Наталья Пилинчикни қабул қилди.
Мулоқот давомида Фурқат туманида Беларусь технологиялари асосида, бошланғич лойиҳа қиймати 5 млн. доллар бўлган замонавий мебел ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш истиқболлари муҳокама қилинди. Лойиҳага кўра "Беллесбумпром" ва " Fruit Tea Furqat" МЧЖ ўртасида биринчи босқичда ЛДСП мебель панеллари ва кейинги босқичларда тўлиқ комплектацияли мебеллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Учрашувда шунингдек вилоятимиздаги тоғ-ён ҳудудларидаги туристик зоналар инфратузилмаларини яхшилаш мақсадида енгил конструкцияли панель уйлар қуриш истиқболлари ҳам муҳокама қилинди.
Музокаралар сўнгида лойиҳани бошлашга доир якуний музокараларни ўтказиш учун "Беллесбумпром" концерни раиси Михаил Касько бошчилигидаги делегацияни сентябрь ойида Фарғона вилоятига ташрифини ташкиллаш борасида келишиб олинди.