Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Фурқат туманида янгидан барпо этилган замонавий кўринишга эга туман ИИБ биноси фойдаланишга топширилди
2022-08-28 23:01:59 230
Фурқат туманида давлат хизматларини сифат жиҳатидан янада ошириш мақсадида янгидан барпо этилган замонавий кўринишга эга туман Ички ишлар бўлими биноси фойдаланишга топширилди. ИИБ туманнинг 34 та маҳалласида истиқомат қилаётган 122 мингга яқин аҳолига хизмат кўрсатади.
Бугун вилоят ҳокими Хайрулла Бозоров, вилоят ИИБ масъуллари, туман ИИБ шахсий таркиби ва жамоатчилик вакиллари иштирокида мазкур бинонинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокими туман аҳолиси ва шахсий таркибни янги бино очилиши муносабати билан муборакбод этиб, мазкур бино ва бу ерда фаолият олиб бораётган ходимлар аҳолининг тинчлик-осойишталигини таъминлаш, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилиши кераклигини таъкидлаб ўтди.
Шу жумладан, узоқ йиллар туман ИИБ да хизмат қилиб ҳозирда нафақада бўлган истеъфодаги майор Маъмуржон Омонов аҳоли ва шахсий таркибга яратиб берилган ана шундай замонавий шарт-шароитларга эга маъмурий бинонинг фойдаланишга топширилганлиги билан қутлаб, шахсий таркибга юрт тинчлиги ва осойишталигини таъминлашдек шарафли ва масъулиятли ишларида муваффақият тилади.
Ҳар бир хизмат хонаси замонавий мебель ва ахборот технологиялари билан жиҳозланган. Шунингдек, бинога ёнма-ён қилиб қурилган Ички миграция ва фуқароликни расмийлаштириш гуруҳи биноси учун қўшимча бино қурилган бўлиб, фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида алоҳида кириш-чиқиш жойи ажратилган. Фуқаролар зарур ҳужжатларни расмийлаштириш, паспорт-виза тизими, ички ва ташқи миграция масалаларига оид барча саволларига шу ернинг ўзида жавоб олиш имконига эга.
Ходимларнинг мароқли хордиқ чиқаришлари ва маънавий-маърифий тадбирларни ташкиллаш учун “Маърифат зали”, ошхона, спорт майдончаси мавжуд.