Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Фурқат туманида пахта йиғим-терими мавсумини уюшқоқлик билан ташкил этишга бағишланган семинар бўлиб ўтди
2022-08-28 23:03:58 265
Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлар раҳбарлари билан бирга туманда пахта терими олдидан ғўза майдонларини дефолиациялаш ишларини амалга ошириш, жорий йилги пахта йиғим-терими мавсумини уюшқоқлик билан ташкил этиш, етиштирилган ҳосилни нес-нобуд қилмасдан ўз вақтида ва сифатли йиғиб-териб олиш, шунингдек, очиқ майдонларга ва ғўза қатор ораларига ғалла экишни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш масалаларига бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди.
Тумандаги “Қолгандарё” ММТП ҳудудидаги “Чавандоз” пахтачилик ва ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжалиги дала майдонида ўтган тадбирда дастлаб юқори ҳосилдор чигит ва қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари, кимёвий ўғитлар намуналари, техникалардан иборат қишлоқ хўжалиги кўргазмаси кўздан кечирилиб, пахта майдонида дефолиация қилиш тадбирлари ўрганиб чиқилди.
Туман секторлар раҳбарлари, фермер хўжаликлари, пахта терими, дон экиш, дефолиация отрядлари раҳбарлари, дахлдор мутасаддилар, оқсоқоллар иштирок этган тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бу йилги пахта ҳосили мўл бўлсин, олдинда турган режаларни ёруғ юз билан бажариш насиб қилсин, деб тилак билдирди.
Йиғилишнинг асосий мақсади дефолиация қилиш, терим мавсумини тўғри ташкил қилиш, келгуси йил учун ғалла экиш ишларини ташкил қилиш эканлигига эътибор қаратилди. Фермерларга йил давомида минерал ўғитлар ва ёқилғи-мойлаш материаллари, зарурий техникалар ўз вақтида етарли даражада етказиб берилганини қайд этилди. Пахта йиғим-теримига киришиш олдидаги сўнгги агротехник тадбирларни тўғри амалга ошириш, ғўза майдонларини дефолиациялашни ғўзанинг биологик етилганлигига қараб ўз муддатида ва сифатли ўтказиш, қўлланиладиган дефолиантларни тўғри танлаш бўйича тавсиялар берилди.
Жорий йил туманда пахтачилик кластерига бириктирилган 5440 гектар майдондан пахта хом ашёси етиштириш бўйича шартномалар тузилган.
Пахта йиғим-теримини тизимли ташкил этиш мақсадида 90 та терим отрядлари шакллантирилиб, 110 та тиркамалар бириктирилди ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари, ёпинчиқ, қозон-ўчоқ, самовор мавсумга тайёрлаб қўйилди.