Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Фурқат туманида 510 нафар хотин-қизлар касб-ҳунарга ўқитилди
2022-09-13 15:20:05 232
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31-март кунги 145-сонли қарорига асосан маҳаллаларда хотин-қизлар фаоллари “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизларнинг муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш мақсадида маҳаллалардаги аёллар хатловдан ўтказилиб, 6 та тоифа бўйича рўйхатлар шакллантирилди.
Хатлов якунларига кўра, "Аёллар дафтари"га киритишга тавсия берилган 2335 нафар хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш бўйича "Йўл харита"лар ишлаб чиқилиб, халқ депутатлари
Фурқат туман Кенгашининг сессияларида тасдиқланди.
"Аёллар дафтари"га киритилган касб-ҳунарга ўқиш истагидаги аёлларнинг 510 нафари махсус ўқув курсларда ўқитилди.Бугун туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Зарифахон Алихаджаевалар иштирокида мазкур ўқув курсларни муваффақиятли тамомлаган хотин-қизларга махсус сертификатлар топширилди.
Эндиликда маҳалла хотин-қизлар фаоллари ушбу ўқув курсларни муваффақиятли тамомлаган аёлларга имтиёзли банк кредитлари олиш орқали ўз тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйишда кўмаклашадилар.
Хусусан Кичик янги маҳалла хотин-қизлар фаоли Динара Сотволдиеванинг маълум қилишича, маҳалладаги 14 нафар хотин-қизларнинг барчаси тикувчилик корперативини ташкил этиш орқали маҳалладаги ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашни режалаштирган.
Маълумот ўрнида, касб-ҳунарга ўқитилган 170 нафар хотин-қизларга тижорат банклари томонидан тикувчилик, асаларичилик, паррандачилик, қандолатчилик каби йўналишларда 1 млрд. 330 млн сўмдан зиёд имтиёзли банк кредитлари ажратилган.