Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Фурқат туманида оилавий тадбиркорлик дастурлари орқали кредит олиш истагидаги аҳоли вакиллари бепул тадбиркорлик ўқув курсларида ўқитилди
2022-09-13 15:20:48 228
Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби Фарғона филиали томонидан вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги аҳоли вакиллари учун бепул ўқув курслари ташкилланган эди.
Шу муносабат билан Фурқат туманида 30 нафар ишсиз, ўз тадбиркорлигини бошлаш истагида бўлган фуқароларни "Оилавий тадбиркорлик дастурлари орқали кредит олишни мўлжаллаган аҳоли қатламлари учун ўқув дастури" бўйича тадбиркорлик кўникмаларига ўқитилди.
Ўқув курс давомида тингловчиларнинг тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш учун муваффақиятга эришган тадбиркорлар фаолияти билан яқиндан таништирилиб, тадбиркорликка оид назарий билимлар, маҳорат дарслари, ўзлари танлаган соҳада бизнес режа ишлаб чиқишда барча зарурий билимлар берилди.
Бугун ўқув курсларни муваффақиятли якунлаган бўлажак тадбиркорларга Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг сертификатлари топширилди.