Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилди
2022-09-13 21:58:52 216
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги ЎРҚ 779-сонли Қонуни қабул қилиниб, ушбу қонунга асосан Ўзбекистон Республикаси “Сайлов Кодекси”нинг 9-моддаси еттинчи ва саккизинчи қисмлар билан тўлдирилди. Унга кўра «Янги ташкил этилган вилоятнинг халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича сайлов округлари сони Сенатнинг тақдимномасига биноан Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади, янги ташкил этилган туманнинг, шаҳарнинг халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича сайлов округларининг сони эса тегишли халқ депутатлари вилоят Кенгаши томонидан ушбу модданинг бешинчи ва олтинчи қисмлари талаблари инобатга олинган ҳолда белгиланади.
Янги ташкил этилган вилоятнинг халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича сайлов округлари Сенатнинг тақдимномасига биноан Марказий сайлов комиссияси томонидан, янги ташкил этилган туманнинг, шаҳарнинг халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича сайлов округлари эса тегишли халқ депутатлари вилоят Кенгаши томонидан тузилади»-деган мазмундаги ўзгартириш киритилди.
Ушбу кодекснинг 19-моддасинннг иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлар билан алмаштирилди:
Унга кўра «Вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиялари, бундан ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно, тегишли маҳаллий Кенгашлар томонидан сайловга камида саксон кун қолганда ўн бир-йигирма бир нафар комиссия аъзосидан иборат таркибда тузилади ҳамда ўз ваколатларини кейинги сайлов кампанияси бошланганлиги эълон қилингунига қадар амалга оширади.
Янги ташкил этилган маъмурий-ҳудудий бирликларда халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича вилоят сайлов комиссияси Сенат томонидан, халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгаши сайловини ўтказиш бўйича туман, шаҳар сайлов комиссиялари эса тегишли халқ депутатлари вилоят Кенгаши томонидан сайловга камида йигирма беш кун қолганда ўн бир-йигирма бир нафар комиссия аъзосидан иборат таркибда тузилади ҳамда ўз ваколатларини кейинги сайлов кампанияси бошланганлиги эълон қилингунига қадар амалга оширади.
Вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияларининг раислари ушбу комиссия аъзолари орасидан сайлов комиссияси мажлисида тегишли маҳаллий Кенгашнинг тақдимномасига биноан сайланади. Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган тақдирда эса вилоят сайлов комиссияси раиси Сенат томонидан тайинланади»;
Ушбу Кодекснинг 15-боб қуйидаги мазмундаги 931-модда билан тўлдирилди:
«931-модда. Янги ташкил этилган маъмурий-ҳудудий
бирликларда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови
Янги ташкил этилган маъмурий-ҳудудий бирликларда маҳаллий Кенгашларга депутатлар сайлови маъмурий-ҳудудий бирликларни ташкил этиш тўғрисида белгиланган тартибда қарорлар кабул қилинганидан кейин икки ой ичида ўтказилади.
Янги ташкил этилган маъмурий-ҳудудий бирликда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари сайлови Марказий сайлов комиссияси томонидан халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашлари депутатлари сайлови эса тегишли халқ депутатлари вилоят Кенгаши томонидан сайлов ўтказилишига камида бир ой қолганида тайинланади ва ушбу Кодекснинг талабларига риоя этилган ҳолда ташкил этилади. Бунда сайлов округи сайловга йигирма саккиз кун қолганда, округ сайлов комиссияси сайловга йигирма беш кун қолганда, сайлов участкаси эса сайловга йигирма кун қолганда, участка сайлов комиссиялари сайловга ўн беш кун қолганда тузилади. Депутатликка номзодларни рўйхатга олиш сайловга ўн беш кун қолганда тугалланади.
Агар кейинги сайлов кампанияси бошланишига уч ойдан кам вақт қолган бўлса ёки ваколатлари сақлаб қолинган ва янги ташкил этилган маъмурий-ҳудудий бирликнинг халқ депутатлари Кенгаши таркибига кирган депутатлар сони халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашида ўн беш кишини ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашида ўттиз кишини ташкил этса, янги ташкил этилган маъмурий-ҳудудий бирликда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови ўтказилмаслиги мумкин»-деган ўзгартиришлар киритилди. Мазкур киритилган ўзгартиришлар Сайлов қонунчилигининг бугунги кундаги такомиллашувининг янги босқичи десак асло хато бўлмайди.
Жиноят ишлари бўйича Фурқат туман суди раиси
Вахобов Тохиржон Зокирович