Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 17 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Бекободда жойлашган "Абдулқаххор ота" зиёратгоҳини обод масканга айлантириш чоралари кўрилмоқда

×

 2022-09-17 09:14:35    220

PDF юклаш
Чоп этиш


Фурқат тумани Бекобод маҳалла фуқаролар йиғинида сўфийлик таълимоти намоёндаларидан Ҳожа Аҳмад Яссавий асос солган “Яссавия” тариқати вакили шайҳ Абдулқаҳҳор ота Абдулваққос ўғлининг хонақоҳлари сақланиб қолган.

Ҳозирги кунда зиёратгоҳ улуғ аждодимиз хусусида чуқур тасаввурга эга бўлиш, уни ёд этиш ниятида келган зиёратчилар билан гавжум. Аммо бугунги кунда зиёратчиларнинг мароқли ҳордиқ чиқаришлари учун шарт-шароитлар ҳамда имкониятлар талаб даражасида эмас. 

Бугун туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов ушбу табаррук қадамжода бўлиб, маҳалла оқсақоллари, нуронийлар ва ташаббускор аҳоли вакиллари билан сухбат олиб борди. 

Зиёратгоҳнинг замонавий кўриниш лойиҳаси юзасидан тегишли масъулларга вазифалар белгилаб берилган эди. Лойиҳага кўра, зиёратгоҳга кириш учун икки томонлама йўл, оталар чойхонаси, зиёратгоҳ мақбараси, болалар майдончаси, автотураргоҳ, book cafe, 50 ўринли амфитеатр қурилиш ишлари режалаштирилган.

Ушбу эзгу ишлар аввалида кексалар ва барча йиғилганлар дуога қўл очиб, юртимизда тинчлик ва барқарорлик бардавом бўлишини, бунёдкорлик ва яратувчилик ишлари янада ривож топишини тиладилар.